Архив фото: “ТАСС”
16 март куни Россия кучлари Запорожье вилоятидаги Работино ҳудудини ўз назоратига олган. Ҳозирда рус бўлинмалари эгалланган ҳудудларда Украина ҳужумларини қайтармоқда. Бу ҳақда “ТАСС” нашри хабар берди.
Хабарда айтилишича, Россия интенсив ҳужумлар уюштириб, Работино ҳудудининг марказини назорат остига олган. Ҳарбий техникалар жойлаштирилиб, Украина қарши ҳужумига тайёргарлик даражаси оширилган.
“Работинода Украина қўшинлари аскарларимизни ўз позицияларидан мажбуран чиқаришга ҳаракат қилмоқда. Бугун айтишимиз мумкинки, жанубий ва марказий ҳудудлардаги аҳоли пунктлари бизнинг назоратимиз остида, шимолий қисми эса Украина қўшинлари назоратида қолмоқда”, — деган “Биз Россия билан биргамиз” ҳаракати раҳбари Владимир Рогов.
Роговнинг сўзларига кўра, Украина қўшинлари Россия позицияларига ҳужум қилишда давом этмоқда. Икки томоннинг назорат қилаётган ҳудудлари тез-тез ўзгариб турибди. Фронтда мутлақ устун томон йўқ. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Доналд Трамп ва Владимир Путин учрашуви Швейцарияда ўтиши мумкин
Мел Гибсон ёниб кетган уйининг суратини кўрсатди
АҚШга учаётган Ҳабиб Нурмагомедов самолётдан тушириб юборилди (видео)
Гренландия етакчиси Трамп билан учрашишга тайёрлигини айтди
Лос-Анжелесдаги ёнғин келиб чиқишининг техноген сабаби ўрганилади
Трампнинг "хархаша"лари борасида АҚШдаги ўзбекистонлик ватандошлар қандай фикрда?
Молдова президентига 2024 йилда берилган энг қиммат совға маълум қилинди
Трампнинг ўғли Гренландияда АҚШни қўллаб-қувватлашлари учун уйсизларга пул берди