Архив фото: The Times of Israel
16 март куни Украинанинг Суми вилояти шимолий туманларида истиқомат қилувчи 200 нафарга яқин фуқаро марказий вилоятларга фавқулодда эвакуация қилинган. Бу ҳақда Euronews нашри хабар берди.
Хабарда айтилишича, аксар аҳоли Великая Писаревка туманидан кўчирилган. Эвакуация қилинганларнинг 26 нафари болалар бўлган.
Суми вилояти Россия билан чегарадош бўлиб, сўнгги кунларда Россия томонидан кучли ўққа тутилиши кузатилмоқда. Мамлакат шимолида янги уруш нуқталари пайдо бўлиши мумкинлиги эҳтимоли сабаб, аҳоли босқичма-босқич кўчирилиши режалаштирилган.
Сўнгги икки кун ичида Россиянинг Одесса ва Харьков ҳудудларига ҳужуми кучайган. Оқибатда 21 кишини вафот этган, камида 73 киши яраланган. Суми шимолида ҳам рус аскарлари тўпланиши кузатилган.
Россия Белгород вилоятининг Украина билан чегарадош ҳудудларида хавфсизлик чораларини кучайтиргани хабар берилган. Белгород Украинанинг Суми вилояти билан чегарадош. Икки вилоят чегарасида сўнгги бир ойда 12 бор ҳужум содир этилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Доналд Трамп ва Владимир Путин учрашуви Швейцарияда ўтиши мумкин
Мел Гибсон ёниб кетган уйининг суратини кўрсатди
АҚШга учаётган Ҳабиб Нурмагомедов самолётдан тушириб юборилди (видео)
Гренландия етакчиси Трамп билан учрашишга тайёрлигини айтди
Лос-Анжелесдаги ёнғин келиб чиқишининг техноген сабаби ўрганилади
Трампнинг "хархаша"лари борасида АҚШдаги ўзбекистонлик ватандошлар қандай фикрда?
Молдова президентига 2024 йилда берилган энг қиммат совға маълум қилинди
Трампнинг ўғли Гренландияда АҚШни қўллаб-қувватлашлари учун уйсизларга пул берди