
Фото: Reuters
Сунъий йўлдош тармоғи АҚШ армиясининг дунёнинг деярли исталган нуқтасида потенциал нишонларни тезда аниқлаш қобилиятини ошириши таъкидланмоқда.
Илон Маскнинг SpaceX компанияси АҚШ разведкаси учун юзлаб жосуслик сунъий йўлдошлари тармоғини яратмоқда, деб хабар берди Reuters ўз манбаларига таяниб. Умумий қиймати 1,8 миллиард долларлик махфий шартнома 2021 йилда имзолангани таъкидланмоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, шартнома SpaceX компаниясининг Starshield бўлими ва Миллий разведка бошқармаси (МРБ) ўртасида тузилган.
Айғоқчи сунъий йўлдошлар учун сенсорлар бошқа компания томонидан тақдим этилади, унинг номи ошкор этилмаган. Шу билан бирга, манбаларга кўра, Starshield лойиҳаси 5,5 минг сунъий йўлдошни ўз ичига олган Starlink тармоғи билан боғлиқ эмас.
Сунъий йўлдош тармоғи АҚШ армиясининг дунёнинг деярли исталган нуқтасида потенциал нишонларни тезда аниқлаш қобилиятини ошириши керак. АҚШ ҳукумати дунё воқеаларининг реал вақт режимида тасвирини тезда олиш имкониятига эга бўлади.
МРБ SpaceX компанияси билан тузилган шартномани тасдиқламади, бироқ, «дунёдаги энг кучли разведка тизими» устида иш олиб бораётганини тан олди.
15 феврал куни Оқ уйда Конгресс аъзолари билан «миллий хавфсизликка жиддий таҳдид» ҳақида ёпиқ брифинг ўтказилди. ОАВ маълумотларига кўра, муҳокама Россиянинг сунъий йўлдошга қарши тизимини ривожлантириши ҳақида бўлган.
АҚШ АрмиясиSpaceX ЖосусликСунъий ЙўлдошМиллий РазведкаStarshield ЛойиҳасиПотенциал Нишонлар Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар