© Sputnik / Максим Блинов
Россия президенти сайловининг учинчи кунида Москва вақти билан соат 9:45 га келиб, бутун мамлакат бўйича сайловчиларнинг 61,37 фоизи иштирок этди. Бу ҳақда РИА Новости Марказий сайлов комиссиясига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, 2018 йилги сайловда овоз бериш жараёни бир кунда бўлиб ўтган. Унда Москва вақти билан соат 10:00 га келиб - 16,55 фоиз, соат 12:00 да - 34,72 фоиз, соат 17:00да эса 51,9 фоиз сайловчи иштирок этган. Бундан ташқари, участка комиссиялари баённомаларининг 99,83 фоизи кўриб чиқилиб, 67 фоиздан ошди.
"Россия Федерациясида президентлик сайловлари имкон қадар шаффоф ва тўғри ўтказилиши керак, шунда уларнинг ўтказилишига ҳеч кимда заррача шубҳа бўлмасин", — деди Марказий сайлов комиссияси раиси Элла Памфилова.
Овоз бериш устидан жамоатчилик назорати бўйича ишчи гуруҳ раҳбари Максим Григоревнинг сўзларига кўра, жамоатчилик кузатувининг 10 йиллик фаолияти давомида президентлик сайловларида мисли кўрилмаган фаоллик даражаси қайд этилди.
Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси соат 12:00 ҳолатига сайловдаги давоматни эълон қилди. Унга кўра, Тошкент ва Самарқадда Россиянинг 1180 фуқароси президент сайловида овоз буриб улгурди.
Федерация Кенгаши президентлик сайловини 2024 йил 17 мартга белгилади. Овоз бериш уч кун давомида – 15, 16 ва 17 март кунлари бўлиб ўтади.Ўз навбатида, қарийб 2,6 миллион россиялик муддатидан олдин овоз беришга муваффақ бўлди.
Давлат раҳбари лавозимига тўрт нафар номзод рўйхатга олинган: Леонид Слуцкий (ЛДПР), Николай Харитонов (КПРФ), Владислав Даванков (Новие люди) ва Владимир Путин (мустақил номзод). “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мел Гибсон ёниб кетган уйининг суратини кўрсатди
АҚШга учаётган Ҳабиб Нурмагомедов самолётдан тушириб юборилди (видео)
Гренландия етакчиси Трамп билан учрашишга тайёрлигини айтди
Лос-Анжелесдаги ёнғин келиб чиқишининг техноген сабаби ўрганилади
Трампнинг "хархаша"лари борасида АҚШдаги ўзбекистонлик ватандошлар қандай фикрда?
Молдова президентига 2024 йилда берилган энг қиммат совға маълум қилинди
Трампнинг ўғли Гренландияда АҚШни қўллаб-қувватлашлари учун уйсизларга пул берди
Адвокат: Жанубий Корея президенти ўз хавфсизлиги учун хавотирда