Фото: Picture Alliance
Тель-Авив ва Исроилнинг бошқа шаҳарларида 16 март куни минглаб одамлар ҲАМАС томонидан гаровга олинганларни озод қилиш ва бош вазир Биньямин Нетаньяху ҳукуматига қарши намойиш ўтказди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.
Ғазода гаровга олинганларнинг яқинлари уларни озод қилиш бўйича янги келишув талаб қилиб, ҳукуматни тезкор чора кўришга чақирган.
"Бизнинг бош вазиримиз 134 нафар гаровга олинганларнинг бош вазири эканлигини ҳам унутди. Уларда ҳам, бизда ҳам бошқа вақт йўқ. Ҳозироқ чора кўринг" — дея асирларнинг қариндошлари сўзларидан иқтибос келтирган.
Исроил армияси расмийлари ҲАМАС гаровидагиларни топиш ва озод қилиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга ошираётганини таъкидлаган.
Маълум бўлишича, намойишчилар мамлакатда муддатидан олдин сайлов ўтказишни талаб қилган. Катта экранда америкалик сенатор Чак Шумернинг муддатидан олдин сайловлар Исроил манфаатларига мос келиши ҳақидаги нутқидан парча намойиш этилган. Юзлаб одамлар президент Исаак Герцогнинг Қуддусдаги қароргоҳи олдида тўпланган. ОАВга кўра, ўнлаб намойишчилар йўлларни тўсиб қўйган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Доналд Трамп ва Владимир Путин учрашуви Швейцарияда ўтиши мумкин
Мел Гибсон ёниб кетган уйининг суратини кўрсатди
АҚШга учаётган Ҳабиб Нурмагомедов самолётдан тушириб юборилди (видео)
Гренландия етакчиси Трамп билан учрашишга тайёрлигини айтди
Лос-Анжелесдаги ёнғин келиб чиқишининг техноген сабаби ўрганилади
Трампнинг "хархаша"лари борасида АҚШдаги ўзбекистонлик ватандошлар қандай фикрда?
Молдова президентига 2024 йилда берилган энг қиммат совға маълум қилинди
Трампнинг ўғли Гренландияда АҚШни қўллаб-қувватлашлари учун уйсизларга пул берди