Россия махсус хизматлари Бердянскда президентликка номзод Владимир Путиннинг ишончли вакилига суиқасднинг олдини олди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.
“Украиналик террорчилар теракт тайёрлаётган эди, лекин ҳеч нарса содир бўлмади. Уларнинг жиноий режалари Россия махсус хизматларининг профессионал ҳаракатлари билан барбод бўлди”, — дея даъво қилди Жамоат палатасининг “янги ҳудудларни” интеграциялашуви бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳамраиси Владимир Рогов.
Таъкидланишича, ҳужумни тайёрлашда иштирок этганларнинг барчаси қидирилмоқда. Бир кун олдин оператив хизматлар Бердянскда портловчи қурилма ишга тушгани ҳақида хабар берган эди, бироқ қурбонлар йўқ.
Россиянинг “янги ҳудудлари”да президентлик сайловларида овоз бериш биринчи марта ўтказилмоқда. Москва вақти билан соат 12:00 ҳолатига кўра, Запорожье вилоятида сайловчиларнинг иштироки 80 фоиздан ошган, дейди “РИА Новости”. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео)
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди