Фото: CTV nеwS
Зимбабведа ўзини сектанинг “пайғамбари” сифатида кўрсатган 56 ёшли Измаил Чокуронгерва етти нафар шериги билан бирга “жиноий фаолияти, жумладан, вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик” учун ҳибсга олинди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.
Ўзини “пайғамбар” деб эълон қилган эркак пойтахт Хараредан 34 километр шимоли-ғарбда жойлашган фермада яшаган. Унинг катта ёшли издошлари ва 250 дан ортиқ болалар ҳам у билан турган. Болалар секта раҳбариятининг манфаати йўлида ҳар қандай ишни бажарган. Полиция маълумотларига кўра, қутқарилган 251 нафар боланинг 246 нафари туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасиз яшаган.
“Мактаб ёшидаги барча болалар мактабга қатнамаган, ҳаётий кўникмаларни ўрганиш баҳонасида қўл меҳнати билан шуғулланаётган арзон ишчи сифатида таҳқирланган”, — деди Зимбабве ИИБ бошлиғи.
Хавфсизлик кучлари секта қароргоҳига бостириб кириб, оқ либосли диндор аёллар билан баҳслашган. Аёллар мажмуани “ваъда қилинган ер” деб атаган ва автобусга ўтқазилган болаларни зудлик билан қайтаришни талаб қилган.
“Нега улар бизнинг болаларимизни олиб кетишяпти? Бу ерда ўзимизни қулай ҳис қиляпмиз. Бизда муаммо йўқ”, — деб бақирган аёллардан бири. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Калифорниядаги ёнғин қурбонлари сони 24 нафарга етди (фото)
Словакия бош вазири Украина президентини “тиланчи” деб атади
Урушни якунлаш учун нималар қилиш керак? Трампнинг бўлажак маслаҳатчиси шартларни айтди
Тбилисида намойишчилар судьяларга тухум улоқтиришди (видео)
Украина асирга олинган шимолий кореяликларни сўроқ қилди (видео)
Доналд Трамп ва Владимир Путин учрашуви Швейцарияда ўтиши мумкин
Мел Гибсон ёниб кетган уйининг суратини кўрсатди
АҚШга учаётган Ҳабиб Нурмагомедов самолётдан тушириб юборилди (видео)