19:53 / 18.03.2024
801

Вақт ҳеч кимни аямайди: Жеки Чаннинг янги суратлари мухлисларни ташвишга солди

Вақт ҳеч кимни аямайди: Жеки Чаннинг янги суратлари мухлисларни ташвишга солди
Фото: news.tvbs.com
Апрель ойида 70 ёшни қарши оладиган афсонавий актёр ва каскадёр Жеки Чаннинг сўнгги кунларда олинган сурати интернетда қизғин муҳокама қилинмоқда. Болалик хотиралари билан боғлиқ актёрнинг кексайганини кўрган мухлислар қайғули изоҳлар қолдирмоқда:

Вақт шиддат билан ўтиб бормоқда”, “Болалигимизни эслатадиган буюк актёрнинг қаришини кузатиш жуда ачинарли ва қийин”, деб ёзади фойдаланувчилар.

Бироқ содиқ мухлислар ўша кунда олинган бошқа суратларни излаб топишга муваффақ бўлишди ва Жеки Чан шунчаки нотўғри ракурсдан суратга олинган деган хулосага келишди.

Фото: news.tvbs.com
Жеки Чан – хитойлик ва америкалик актёр, каскадёр, кинорежиссёр, продюсер ҳамда жанговар сюжетларни саҳналаштирувчи, қўшиқчи, эҳсон қилувчи ва жанг санъати устаси. YUNISEF’нинг кўнгилли элчиси, Британия империясининг Кавалер ордени соҳиби. У жангари фильмларда енгил ҳазиллари ва ширин табассум билан бир неча авлод мухлисларининг меҳрини қозонган.

Фото: People talk

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Вақт ҳеч кимни аямайди: Жеки Чаннинг янги суратлари мухлисларни ташвишга солди