Фото: Тҳе Пҳиладелпҳиа Inquirer
АҚШда эркак келиб чиқиши Ўзбекистондан бўлган собиқ хотинини ўлдириб, сўнгра ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда The Philadelphia Inquirer нашри хабар берди.
Хабарда айтилишича, Монтгомери округидаги истиқомат қилувчи 44 ёшли Аллаберг 16 март куни Мореленд шаҳарчасининг Хантингтон округида собиқ рафиқаси 43 ёшли Дурдона Султоновани отиб ўлдирган. Жиноят содир этганидан кўп ўтмай, эркак ўз жонига қасд қилган.
Манбага кўра, 17 март куни 16:38 лар атрофида Мореланд шаҳри полицияси маҳаллий аҳоли вакилларидан шошилинч қўнғироқ қабул қилган. Жиноят содир этилган хонадон қўшнилари 911 рақами орқали масъулларга хабар берган. Полиция ходимлари воқеа жойига етиб келиб, Султонова Дурдона ва Аллабергнинг жасадларини хонадон ётоқхонасидан топишган.
Марҳума Султонованинг кўкрак қисмида кўплаб ўқ жароҳатлари топилган. Аллаберг эса бош қисмига йўналтирилган ўқдан ҳалок бўлган.
Округ суди ҳолатга расман қотиллик дея баҳо бериб, жиноий иш қўзғатган.
Маълум қилинишича, Дурдона Султонова Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси битирувчиси бўлиб, магистратурани Японияда ўқиган. Кейин эса АҚШга кўчиб ўтган. Аёлнинг икки нафар фарзанди бўлган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркияда «Алишер Навоий куллиёти» номли кўргазма очилди
Сунъий идрок кўкрак бези саратонини анъанавий скринингдан яхшироқ аниқлади
Калифорниядаги ёнғин қурбонлари сони 24 нафарга етди (фото)
Словакия бош вазири Украина президентини “тиланчи” деб атади
Урушни якунлаш учун нималар қилиш керак? Трампнинг бўлажак маслаҳатчиси шартларни айтди
Тбилисида намойишчилар судьяларга тухум улоқтиришди (видео)
Украина асирга олинган шимолий кореяликларни сўроқ қилди (видео)
Доналд Трамп ва Владимир Путин учрашуви Швейцарияда ўтиши мумкин