Фото: Reuters
Европа Иттифоқи Россиядаги президентлик сайловида ЕХҲТ кузатувчилари иштирок этмаганидан афсусда эканини билдирди ва «қаттиқ чекловлар шароитида ўтган» овоз бериш жараёнини танқид қилди. Тегишли баёнотни Европа Иттифоқининг ташқи ишлар бўйича олий вакили Жозеп Боррел эълон қилди.
Бироқ унинг баёноти Европа Иттифоқи Россиядаги сайлов натижаларини тан олмаслигини англатмайди.
«Сайлов тобора торайиб бораётган сиёсий маконда бўлиб ўтди, бу фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар бузилишининг даҳшатли кучайишига олиб келди, кўплаб номзодларнинг сайловда иштирок этишига тўсқинлик қилинди, шу жумладан Россиянинг ноқонуний тажовузкор урушига қарши бўлганларнинг барчасини. Россиялик сайловчиларни танлаш имкониятидан маҳрум қилди ва уларнинг ишончли ахборот олиш ҳуқуқини кескин чеклаб қўйди», дейилади баёнотда.
Боррел, шунингдек, Россияда қатағонларнинг мунтазам кучайиб бораётганига, хусусан, мухолифат етакчиси Алексей Навалнийнинг қамоқдаги ўлимига ҳам эътибор қаратди.
Баёнотда, шунингдек, Европа Иттифоқи Украинанинг аннексия қилинган ҳудудларида овоз бериш жараёни ўтказилишини тан олмаслиги таъкидланади.
«Ушбу ҳудудлардаги «сайлов» Россия томонидан халқаро ҳуқуқнинг, жумладан, БМТ Низоми, шунингдек, Украина мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигининг яна бир очиқ-ойдин бузилишидир», деди Боррел.
Россия мухолифати вакиллари сайлов олдидан Европа Иттифоқини натижаларни тан олишдан расман бош тортишга чақирди. Хусусан, Юлия Навалная шундай баёнот берди. Европадаги баъзи сиёсатчилар ҳам сайлов натижалари тан олинмаслиги кераклигини айтди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркияда «Алишер Навоий куллиёти» номли кўргазма очилди
Сунъий идрок кўкрак бези саратонини анъанавий скринингдан яхшироқ аниқлади
Калифорниядаги ёнғин қурбонлари сони 24 нафарга етди (фото)
Словакия бош вазири Украина президентини “тиланчи” деб атади
Урушни якунлаш учун нималар қилиш керак? Трампнинг бўлажак маслаҳатчиси шартларни айтди
Тбилисида намойишчилар судьяларга тухум улоқтиришди (видео)
Украина асирга олинган шимолий кореяликларни сўроқ қилди (видео)
Доналд Трамп ва Владимир Путин учрашуви Швейцарияда ўтиши мумкин