05:00 / 19.03.2024
376

Германия ташқи ишлар вазирлиги энди ҳужжатларда Путиннинг лавозимини кўрсатмайди

Германия ташқи ишлар вазирлиги энди ҳужжатларда Путиннинг лавозимини кўрсатмайди
Фото: Reuters
Германия Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) бундан буён Россия президенти Владимир Путинни расмий ҳужжатларда фақат исми-шарифини кўрсатади. Бу ҳақда Германия ТИВ расмий вакили Себастян Фишер маълум қилди.

Вазирлар маҳкамаси матбуот котиби Кристиан Ҳофманнинг қўшимча қилишича, Германия ҳукумати яқинда бўлиб ўтган Россия президенти сайловини қонуний деб ҳисобламайди. Унинг фикрича, овоз бериш «қўрқитиш ва ҳибсга олиш муҳитида» ўтган. Германия канцлери Олаф Шолц, ўз навбатида, Путинни сайловдаги ғалабаси билан табрикламасликка қарор қилган.

«Биз Россияда бўлиб ўтган сайловни эркин ёки адолатли деб ҳисобламаймиз. Натижа олдиндан маълум бўлган. Булар, бизнингча, нодемократик сайловлар эди», деди Ҳофман.

Шу билан бирга, Германия ТИВ расмий вакили Россия президенти учун фақат унинг исми-шарифини кўрсатиш амалиёти янгилик эмаслигини тушунтирди. Унинг сўзларига кўра, Россия президенти аввал ҳам ҳужжатларда лавозимини кўрсатмасдан, фақат фамилияси билан кўрсатилган. Шу билан бирга, дипломатик департамент сайтида Путин Россия президенти сифатида қайд этилган.

«Ўтмишда худди шундай қилганмиз, фақат Путин деб ёзганмиз. Биз яқинда бунга бирор бир белги қўшганимизни эслолмайман», деди Фишер.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германия ташқи ишлар вазирлиги энди ҳужжатларда Путиннинг лавозимини кўрсатмайди