Фото: “ТАСС”
Россия кучлари 18 март куни Донецк ҳудудидаги маҳаллий Украина генераллари йиғиладиган истеҳкомга зарба берган. Бу ҳақда “ТАСС” нашри маълум қилди.
Хабарда айтилишича, 18 март давомида рус армияси Украина бўлинмаларига зарба бериб, душманнинг 380 нафарга яқин аскари ва 2 та зирҳли техникасини йўқ қилган. Бу ҳақида Россия мудофаа вазирлиги хабарлар тарқатган.
Тезкор кучлар махсус ҳарбий операция доирасида Украина армияси қўмондонлари ва юқори мартабали хавфсизлик зобитлари йиғилган марказга зарба берган. Украина учун йўқотишлар кўлами ҳозирда ошкор қилинмаган.
“Россия кучлари тезкор-тактик авиацияси, ракета қўшинлари ва артиллерияси Украина Хавфсизлик Кенгаши ва қуролли кучлари қўмондонлик штабининг тўпланув нуқтасига зарба берди. Шунингдек, 137 та ҳудудда душман кучлари ва ҳарбий техникасини эгаллаб олинди”, — дейилади Россия Мудофаа вазирлиги баёнотида.
Аввалроқ Россия ҳарбий маъмурияти Купянск ҳудудида 60 нафар украиналик аскар йўқ қилингани, назорат постлари вайрон қилингани ҳақида хабар қилган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркияда «Алишер Навоий куллиёти» номли кўргазма очилди
Сунъий идрок кўкрак бези саратонини анъанавий скринингдан яхшироқ аниқлади
Калифорниядаги ёнғин қурбонлари сони 24 нафарга етди (фото)
Словакия бош вазири Украина президентини “тиланчи” деб атади
Урушни якунлаш учун нималар қилиш керак? Трампнинг бўлажак маслаҳатчиси шартларни айтди
Тбилисида намойишчилар судьяларга тухум улоқтиришди (видео)
Украина асирга олинган шимолий кореяликларни сўроқ қилди (видео)
Доналд Трамп ва Владимир Путин учрашуви Швейцарияда ўтиши мумкин