
Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати
Россияда қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик фуқаро ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Айтилишича, Санкт-Петербургдаги “Балтийский берег”, “Северний поток”, Нижний Новгороддаги “Агрокомплекс Ветлуга”, Уфадаги “БиоТехТугузли” корхоналарида ишлаётган ўзбекистонликлар ва уларнинг иш берувчиси билан учрашувлар ташкил этилди.
Екатеринбург шаҳрида иш берувчи томонидан олиб қўйилган Ўзбекистон фуқаросининг ҳужжати қайтарилди. Пермда ишлаётган фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.
Шунингдек, Нижневартовскда қийин аҳволда қолган фуқаро Нижневартовск—Наманган авиарейси орқали ватанга қайтарилди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.