Фото: Google Images
Ғазо секторидаги камида 1,1 миллион киши озиқ-овқат захираларини тугатган ва ҳалокатли очарчилик хавфи остида қолган. Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Нью-Йоркда Ғазо масаласи бўйича матбуот билан учрашувда айтиб ўтди.
Гутерришнинг айтишича, озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича дунёнинг етакчи экспертлари Ғазо шимолидаги очарчиликнинг олдини олиш иложсиз эканлигини маълум қилишган.
“Ғазодаги фаластинликларнинг ярмидан кўпи — 1,1 миллион киши озиқ-овқат захираларини тўлиқ тугатди, уларга ҳалокатли очарчиликка таҳдид солмоқда. Хабарларга кўра, Ғазодаги фаластинликлар даҳшатли азоб-уқубатларни бошдан кечирмоқда”, — деди у.
Шу билан бирга, Гутерриш бу тўхтатилиши мумкин бўлган мутлақо сунъий офат эканлигини таъкидлади.
“Исроил ҳукуматини Ғазога гуманитар юкларнинг тўлиқ ва тўсиқсиз киришини таъминлашга, халқаро ҳамжамиятни эса инсонпарварлик саъй-ҳаракатларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга чақираман”, — дея хулоса қилди Гутерриш.
Аввалроқ Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Жосеп Боррел Ғазо секторининг минглаб аҳолиси учун очлик аллақачон ҳақиқатга айланганини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, анклав билан чегарада бир неча ой давом этадиган озиқ-овқат захиралари тўпланган, бироқ сиёсий сабабларга кўра ёрдам анклавга етиб бормаяпти. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Калифорниядаги ёнғин қурбонлари сони 24 нафарга етди (фото)
Словакия бош вазири Украина президентини “тиланчи” деб атади
Урушни якунлаш учун нималар қилиш керак? Трампнинг бўлажак маслаҳатчиси шартларни айтди
Тбилисида намойишчилар судьяларга тухум улоқтиришди (видео)
Украина асирга олинган шимолий кореяликларни сўроқ қилди (видео)
Доналд Трамп ва Владимир Путин учрашуви Швейцарияда ўтиши мумкин
Мел Гибсон ёниб кетган уйининг суратини кўрсатди
АҚШга учаётган Ҳабиб Нурмагомедов самолётдан тушириб юборилди (видео)