17:44 / 19.03.2024
120

Америкада ветеринарлар тулки боласига ноодатий тарзда ғамхўрлик қилмоқда (видео)

Америкада ветеринарлар тулки боласига ноодатий тарзда ғамхўрлик қилмоқда (видео)
Фото: NBC News
Интернетда тулки ниқобини кийиб, янги туғилган тулкини боқаётган қизнинг видеоси тарқалди. Ричмонд (Виржиния) ёввойи табиат маркази ходимлари онасидан айрилган тулки боласига шундай тарзда ғамхўрлик қилмоқда.

"Бизнинг мақсадимиз ҳайвонларга нафақат омон қолиш имкониятини бериш, балки уларнинг ўз турларини таниб олишлари ва насл қолдиришлари учун ҳайвонларни ёввойи табиатга қўйиб юборишдир", — дейди марказ директори Мелисса Стэнли.

Марказнинг Facebook’даги саҳифасида айтилишича, ветеринарлар ортиқча товушларни камайтириш, табиатдагидек визуал тўсиқлар яратиш, турли муассасаларга бориш сонини камайтириш ва бошқа эҳтиёт чораларини кўришга ҳаракат қилмоқда.

"Шифохонада ўстирилган ҳайвонлар одамларга кўникиб қолмаслиги муҳим", — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, тулки боласи февраль ойи охирида марказга олиб келинган. Уни ўз ити билан сайр қилиб юрган киши тасодифан топиб олган. Дастлаб уни мушукча деб ўйлаган. Мутахассислар жониворни кўздан кечирганида, тулкининг туғилганига бир кун ҳам бўлмагани маълум бўлган. Ҳайвоннинг киндиги ҳам кесилмаган эди.

Марказ кўнгиллилари зудлик билан тулкининг онаси ва у яшайдиган жойни топишга ҳаракат қилади. Бироқ тулки жойлашгани тахмин қилинган ҳудудда овчилар ов қилгани маълум бўлди.

Фото: Richmond Wildlife Center
Ҳозирда ветеринария шифокорлари тулки ниқобини кийиб, ҳар икки-уч соатда жониворни навбатма-навбат овқатлантиради. Митти тулки эса юмшоқ ўйинчоққа суянган ҳолда ухлайди. Тулки боласи етарлича кучга тўлгач, у яна табиат қўйнига қўйиб юборилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкада ветеринарлар тулки боласига ноодатий тарзда ғамхўрлик қилмоқда (видео)