Фото: Google Images
Россия президенти Владимир Путин Украина ҳукумати террорчилик усулларини — тинч шаҳарларни ўққа тутиш ва ҳукумат амалдорларига суиқасд қилишни бошлаганини айтди. Киев Ғарб давлатлари кўмагида улардан фойдаланмоқда, деди Путин.
“Неонацист Киев режими Ғарбнинг кўмагида ва кўпинча уларнинг бевосита кўрсатмалари билан террорчилик усулларини қўллашга ўтди: тинч шаҳарларни ўққа тутиш, давлат амалдорлари ва жамоат арбобларига суиқасд уюштириш, қўпорувчилик ва терактлар ижрочиларини ёллашга уриниш”, — деди Владимир Путин ФСБ ҳайъати йиғилишида.
Унинг қўшимча қилишича, Ғарб давлатлари аввалроқ радикал террорчи гуруҳлардан фойдаланган, шунингдек, уларнинг Россияга қарши тажовузкорлигини рағбатлантирган. Владимир Путин март ойи бошида Москвадаги элчихоналар вакиллари томонидан эълон қилинган Россияда содир бўлиши мумкин бўлган терактлар ҳақидаги огоҳлантиришларни “тўғридан тўғри шантаж, жамиятни қўрқитиш ва беқарорлаштириш нияти” деб атади.
Президент ФСБга терроризмга қарши курашни кучайтиришни буюрди. Унинг сўзларига кўра, Ғарб разведка хизматлари етарлича ахборот, техник ва молиявий имкониятларга эга.
Март ойи бошида Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Ғарб давлатлари раҳбарларини террорчиларнинг шериклари деб атаган эди. Унинг таъкидлашича, европалик ва америкалик сиёсатчилар Россия ҳудудига бостириб киришга уринаётган саботажчиларни қўллаб-қувватламоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Калифорниядаги ёнғин қурбонлари сони 24 нафарга етди (фото)
Словакия бош вазири Украина президентини “тиланчи” деб атади
Урушни якунлаш учун нималар қилиш керак? Трампнинг бўлажак маслаҳатчиси шартларни айтди
Тбилисида намойишчилар судьяларга тухум улоқтиришди (видео)
Украина асирга олинган шимолий кореяликларни сўроқ қилди (видео)
Доналд Трамп ва Владимир Путин учрашуви Швейцарияда ўтиши мумкин
Мел Гибсон ёниб кетган уйининг суратини кўрсатди
АҚШга учаётган Ҳабиб Нурмагомедов самолётдан тушириб юборилди (видео)