Фото: Altainews.kz
Қозоғистонлик олимлари қорахонийлар даврига оид ноёб Қуръон нусхасини топдилар. Муқаддас китоб ўтган асрдан бери Буюк Британиянинг Манчестер шаҳридаги Жон Райландс кутубхонаси фондларида сақланмоқда. Бу ҳақда МИР 24 телеканали лавҳасида хабар берилди.
Таъкидланишича, қадимий қўлёзма туркий-ислом маданияти учун катта аҳамиятга эга. Олимларнинг фикрича, бу турк тилидаги биринчи Қуръон бўлиб, тахминан Х-ХII асрларда Исфижобда (ҳозирги Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ҳудудида) таржима қилинган. Шу даврда қадимги қорахоний қабилалари ислом динини қабул қила бошлаган.
«Биз китобни сканерлаб олдик... Энди дизайнеримиз ишлайди, саҳифаларни битта китобга жамлайди. Шундан сўнг биз уни тўлиқ чоп этишимиз мумкин бўлади. Биз китобдан айни нусха оламиз, муқовасини ҳам теридан қиламиз, қоғоз ва бўёқларини ҳам тайёрлаймиз», деди Қозоғистон Қўлёзмалар ва нодир китоблар миллий маркази директори Жандос Болдиков.
Қайд қилинишича, қозоқ олимлари Буюк Британиядан 15 та қадимий қўлёзма ва 500 та архив ҳужжати нусхаларини олишган. Қўлёзмалар ва нодир китоблар миллий марказида ушбу топилмалар кўргазмаси намойиш этилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Сунъий идрок кўкрак бези саратонини анъанавий скринингдан яхшироқ аниқлади
Калифорниядаги ёнғин қурбонлари сони 24 нафарга етди (фото)
Словакия бош вазири Украина президентини “тиланчи” деб атади
Урушни якунлаш учун нималар қилиш керак? Трампнинг бўлажак маслаҳатчиси шартларни айтди
Тбилисида намойишчилар судьяларга тухум улоқтиришди (видео)
Украина асирга олинган шимолий кореяликларни сўроқ қилди (видео)
Доналд Трамп ва Владимир Путин учрашуви Швейцарияда ўтиши мумкин
Мел Гибсон ёниб кетган уйининг суратини кўрсатди