Фото: Sputnik
“Толибон” армияси бош штаб ўринбосари Малийхон Сиддиқ вазиятни текшириш учун Афғонистон ва Покистон чегарасига борди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
Покистон етти нафар аскари ўлдирилганига жавобан 18 март куни Афғонистоннинг икки вилоятига ҳаво ҳужумлари уюштирган эди. Ҳужумда “Покистон Толибони” нишонга олингани айтилди, бироқ “Толибон” саккиз нафар аёл ва бола ҳалок бўлганини маълум қилди.
Ҳолат юзасидан 20 март куни Малийхон Сиддиқ Пактия вилоятининг Данд Патан туманидаги вазиятни ўрганиш мақсадида Дуранд чизиғида жойлашган ҳарбий хизматчилар лагерларига ташриф буюрган.
Фото: Sputnik
“Биз уруш тарафдори эмасмиз, бироқ ҳудудимизнинг бир қарич ери ўққа тутилса, тажрибали кучларимиз бефарқ қолмай, дарҳол жавоб қайтаради” — деган у.
Фото: Sputnik “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина армияси танклар бўйича илк бор Россияга қарши устунликка эришди
Туркияда «Алишер Навоий куллиёти» номли кўргазма очилди
Сунъий идрок кўкрак бези саратонини анъанавий скринингдан яхшироқ аниқлади
Калифорниядаги ёнғин қурбонлари сони 24 нафарга етди (фото)
Словакия бош вазири Украина президентини “тиланчи” деб атади
Урушни якунлаш учун нималар қилиш керак? Трампнинг бўлажак маслаҳатчиси шартларни айтди
Тбилисида намойишчилар судьяларга тухум улоқтиришди (видео)
Украина асирга олинган шимолий кореяликларни сўроқ қилди (видео)