22:30 / 20.03.2024
135

Исроилнинг Рафаҳга ҳужумида ҲАМАСнинг 4 нафар етакчиси ҳалок бўлди

Исроилнинг Рафаҳга ҳужумида ҲАМАСнинг 4 нафар етакчиси ҳалок бўлди
Фото: Тimes of Israel
Исроил Мудофаа кучлари Исроил хавфсизлик агентлиги (ISА) билан ҳамкорликда ўтказган операцияда ҲАМАСнинг бир неча раҳбари йўқ қилинган. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.

Хабарда айтилишича, 18 март куни Исроил Мудофаа кучлари тўпланган разведка маълумотларига асосланиб, Рафаҳ ҳудудида қуруқлик операцияси ўтказган. Операция оқибатида Рафаҳ ҳудудида жойлашиб олган ҲАМАС қанотининг бир қанча аскарлари йўқ қилинган. ҲАМАС ҳужум режасини ишлаб чиқишда иштирок этган бир қанча гуруҳ етакчилари ўлдирилган.

Манбада айтилишича, ўлдирилганлар орасида ҲАМАСнинг шимолий ва шарқий Рафаҳдаги фавқулодда бюроси бошлиқлари Сайид Котиб ал-Ҳашшош, Усома Ҳамд Заҳир ва Муҳаммад Ауд Алмилалахий, шунингдек, амалиёт зобити Ҳади Абу Алрус Касинлар бўлган.

Ўлдирилганлар ҲАМАСнинг Рафаҳдаги раҳбарияти вакиллари эди. Ўз вазифаларининг бир қисми сифатида улар террор ташкилотининг гуманитар ҳудудлардаги фаолиятини бошқарган ва бу соҳада ҲАМАС сиёсий раҳбарияти билан доимий алоқада бўлган”, — дейилади Исроил томони берган баёнотда.

CNN нашрининг ҲАМАС раҳбарлари ўлдирилиши билан боғлиқ саволларига Исроил мудофаа кучлари жавоб беришдан бош тортган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё