Фото: Reuters
Покистонда мактаб ўқитувчисини шаккокликда айблаб ўлдирган икки нафар аёл ўлим жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Al Jazeera нашри хабар берди.
Хабарда айтилишича, қотиллиги исботланган аёлларнинг бири 23, бошқаси 24 ёшда бўлган. Аёлларга жиноятда шерик бўлган вояга етмаган бола эса умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Манбада айтилишича, жиноят 2022 йилнинг март ойида Хайбер-Пахтунхва вилояти шимоли-ғарбидаги Дера Исмоил Хон шаҳрида содир этилган. Мактаб ўқитувчиси Сафура Биби пичоқ зарбидан вафот этган.
Сўнгги 2 йил давомида қотиллик ижрочиларини аниқлашнинг имкони бўлмаган. Узоқ давом этган терговлардан сўнг, полиция 2024 йилнинг март ойи бошларида айбдорларни аниқлашга муваффақ бўлган.
Айбдорлар ўз жиноятларини марҳум ўқитувчи уларнинг дини ва эътиқодига номувофиқ гаплар гапиргани, шаккоклик қилгани билан асослаган. Аёллар терговдан кейин ўқитувчини олдин калтаклаб, кейин пичоқ билан яралаб ўлдирганини тан олган.
Покистонда ўлим жазосига қонунан рухсат берилган. Аммо судлар бу жазони қўллашдан одатда ўзларини тийишади. Мамлакатда сўнгги қатл ҳукми бундан олдин 2020 йилда амалга оширилган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина армияси танклар бўйича илк бор Россияга қарши устунликка эришди
Туркияда «Алишер Навоий куллиёти» номли кўргазма очилди
Сунъий идрок кўкрак бези саратонини анъанавий скринингдан яхшироқ аниқлади
Калифорниядаги ёнғин қурбонлари сони 24 нафарга етди (фото)
Словакия бош вазири Украина президентини “тиланчи” деб атади
Урушни якунлаш учун нималар қилиш керак? Трампнинг бўлажак маслаҳатчиси шартларни айтди
Тбилисида намойишчилар судьяларга тухум улоқтиришди (видео)
Украина асирга олинган шимолий кореяликларни сўроқ қилди (видео)