258
Путин: “Украина билан чегарадош ҳудудларда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилади”
Фото: “ТАСС”
Россия президенти Владимир Путин рус ҳукумати мамлакатнинг Украина билан чегарадош ҳудудлари аҳолиси хавфсизлигини таъминлаш борасида иш олиб бораётганини маълум қилди. Бу ҳақда “ТАСС” нашри хабар берди.
“Биринчи мақсадимиз — хавфсизликни таъминлаш. Буни амалга оширишнинг бир қанча йўллари бор, уларни амалга ошириш осон эмас, лекин биз буни бажарамиз”, — деган Владимир Путин.
Президент Белгород вилояти, шунингдек, Украина билан чегарадош бошқа вилоятлар аҳолига ҳужумлар пайтида кўрсатган жасорат учун миннатдорлик билдирган. Барча ҳужумга учраган чегара вилоятлари аҳолиси давлат ёрдамини олишига ваъда берган.
Россия етакчиси маълум қилишича, Россиянинг мудофаа борасида ўз режалари ва қарашлари бор. Мамлакат душман қўллаган ҳужум усулларини унинг ўзига қарши ишлатиши ҳам мумкин.
“Душман тинч аҳоли уйлари ва ҳарбий бўлмаган объектларга ҳужум қилмоқда. Биз ҳам ,албатта, уларга ҳам худди шундай жавоб бериб, уларнинг фуқаролик инфратузилмаси ва бошқа шунга ўхшаш объектларига зарба беришимиз мумкин”, — деган Россия етакчиси.
Владимир Путин чегара вилоятларида хавфсизлик чоралари кучайтирилиши ва тинч аҳоли осойишталиги таъминланиши борасида иш олиб борилаётганини маълум қилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина армияси танклар бўйича илк бор Россияга қарши устунликка эришди
Туркияда «Алишер Навоий куллиёти» номли кўргазма очилди
Сунъий идрок кўкрак бези саратонини анъанавий скринингдан яхшироқ аниқлади
Калифорниядаги ёнғин қурбонлари сони 24 нафарга етди (фото)
Словакия бош вазири Украина президентини “тиланчи” деб атади
Урушни якунлаш учун нималар қилиш керак? Трампнинг бўлажак маслаҳатчиси шартларни айтди
Тбилисида намойишчилар судьяларга тухум улоқтиришди (видео)
Украина асирга олинган шимолий кореяликларни сўроқ қилди (видео)