Фото: Anadolu
Канада ташқи ишлар вазири Мелани Жоли 19 март куни Исроилга қурол-яроғ етказиб бериш тақиқланишини маълум қилди. Бу ҳақда Anadolu нашри хабар берди.
Хабарда айтилишича, Канада парламентида душанба куни юзага келган мунозаралардан сўнг қонунчилар қурол савдосини тўхтатиш тўғрисидаги таклифни ёқлаб овоз беришларини маълум қилишган. Ҳукумат расмийлари мамлакатнинг Ғазодаги операцияни техник жиҳатдан таъминлаши учун зарурат ва асос йўқ деган хулосага келишган.
“Бу ҳақиқатан ҳам содир бўлмоқда. Дастлабки таклиф қурол сотишни тўхтатиб туриш ҳақида эди, аммо бу эндиликда тўғридан-тўғри тақиққа ўзгартирилмоқда”, — деган Канада ташқи ишлар вазири Мелани Жоли.
Манбага кўра, таклифга Канаданинг халқаро ҳамкорлари билан биргаликда Фаластин давлатини барпо этишни қўллаб-қувватлашга чақирувчи банд ҳам киритилган. Фаластин суверенитетини тан олиш борасида эса ҳали ҳеч қандай фикр билдирилмаган.
Қарор лойиҳаси овоз беришда қабул қилингандан сўнг кучга киради. Мамлакат мудофаа вазирлиги қарор қабул қилиниши учун депутатлар овози эмас, балки ташқи ишлар вазирининг хоҳиш-иродаси кўпроқ рол ўйнаши кераклигини маълум қилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина армияси танклар бўйича илк бор Россияга қарши устунликка эришди
Туркияда «Алишер Навоий куллиёти» номли кўргазма очилди
Сунъий идрок кўкрак бези саратонини анъанавий скринингдан яхшироқ аниқлади
Калифорниядаги ёнғин қурбонлари сони 24 нафарга етди (фото)
Словакия бош вазири Украина президентини “тиланчи” деб атади
Урушни якунлаш учун нималар қилиш керак? Трампнинг бўлажак маслаҳатчиси шартларни айтди
Тбилисида намойишчилар судьяларга тухум улоқтиришди (видео)
Украина асирга олинган шимолий кореяликларни сўроқ қилди (видео)