date
views 326

Дани Алвес 1 млн евро гаров пулини Неймарнинг отасидан сўрайди

Дани Алвес 1 млн евро гаров пулини Неймарнинг отасидан сўрайди
Барселона суди собиқ футболчи Дани Алвесни якуний қарор кучга киргунга қадар озодликка чиқаришга қарор қилганди. Бунинг учун у 1 млн еврони гаровга қўйиши керак.

La Vanguardia берган маълумотга кўра, Алвеснинг бир неча ҳисоб рақамлари қамоқ сабаб музлатилган, бошқалари эса қарзлар сабаб манфий ҳолатган келган. Алвеснинг оиласи бу пулни топиш учун бор кучини ишга солмоқда. Катта эҳтимол Алвес 1 млн евро товон пулини Неймарнинг отасидан сўрайди.

Аввалроқ, Неймарнинг отаси Дани Алвес зўрлаган жабрланувчига товон пули сифатида 150 минг евро тўлаб берганди.

Маълумот учун, "Барселона" собиқ ҳимоячиси тунги клубда қизни зўрлаганликда айбланиб 4 ярим йилга қамалган, қўшимчасига яна 5 йил шартли қамоққа ҳукм қилинган эди. Шунингдек, у жабрланувчига 150 минг евро тўлаб бериши ҳамда унга 9 ярим йил давомида яқинлашмаслиги керак.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дани Алвес 1 млн евро гаров пулини Неймарнинг отасидан сўрайди