16:07 / 22.03.2024
381

АҚШ Украинадан Россия нефт объектларига ҳужумларни тўхтатишни сўради

АҚШ Украинадан Россия нефт объектларига ҳужумларни тўхтатишни сўради
Фото: The Guardian
АҚШ ҳукумати Украинани Россия энергетика инфратузилмаларига ҳужумларни бас қилишга чақирган, деб хабар беради Financial Times вазиятдан хабардор манбаларига таяниб.

Нашр суҳбатдошларига кўра, Вашингтон Россия нефтни қайта ишлаш заводларига дронлар томонидан қилинаётган ҳужумлар жаҳон бозорида нефт нархи ошишига олиб келиши, шунингдек Москва томонидан жавоб чоралари кўрилишига сабаб бўлиши мумкинлигидан хавфсирамоқда.

Америка маъмурияти бу ҳақда Украина хавфсизлик хизмати ва Украина мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармасининг юқори мартабали мулозимларини бир неча бор огоҳлантирган, деб ёзади FT. Ушбу икки бўлинма кенг кўламли уруш бошидан буён Россиянинг қуруқликдаги, денгиздаги ва ҳаводаги нишонларига зарбалар бериш бўйича ўз дрон дастурларини мунтазам равишда кенгайтириб келмоқда.

Нашр манбаларидан бирининг айтишича, Оқ уй айниқса украин дронларининг Россия ғарбидаги нефтни қайта ишлаш заводлари, терминаллар ва омборхоналарга ҳужумларидан норози бўлмоқда.

Вашингтон шунингдек Москванинг давомли ҳужумларга эҳтимолий реакциясидан ҳам хавотирда. Оқ уйдагилар ҳисоблашича, бунинг натижасида Ғарб таянадиган энергетик инфратузилмалар — масалан, Қозоғистон нефти етказиб бериладиган Каспий қувур консорциуми шикастланиши мумкин.

Украина ҳарбий разведкаси маълумотларига кўра, 2022 йилдан буён Россиянинг йирик нефтни қайта ишлаш заводларига камида 12 ҳужум (2024 йилда камида тўққизта) рўй берган, шунингдек бир қанча терминаллар, омборхоналар ва нефт сақлаш жойларига зарбалар берилган. Ўтган ҳафтада Киев иккита йирик ва нисбатан кенг кўламли дронлар ҳужумларини амалга оширди, бунинг натижасида қаторасига бир неча кун ичида Россиянинг еттита энергетика объектларига ҳужум қилинди. Шунингдек, украин махсус хизматлари Россиянинг Қора денгиздаги ҳарбий кемаларига денгиз дронлари орқали ҳужум қилишда давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё