Фото: PA MEDIA
Қирол Чарлз III ва унинг келини Кейтнинг касаллиги аввалига ижтимоий тармоқларда, кейинроқ катта нашрларда миш-мишлар тўлқинини келтириб чиқарди. Турли манбалар қирол ўлгани ҳақида, Уэлс маликаси омма қаршисида чиқиш қилмаётгани унинг турмуш ўртоғи, шаҳзода Уилямнинг хиёнати билан боғлиқ экани ҳақида ёзишди. Бу борада ҳеч қандай расман тасдиқланган маълумот йўқ, бу фақат оила ҳали ҳам дунёдаги энг машҳур оила бўлиб қолаётганини тасдиқлайди — чунки оила ҳақидаги миш-мишлар ҳам ижтимоий тармоқларда глобал трендга айланмоқда.
Ҳозир чиндан ҳам қироллик хонадони учун энг яхши дамлар эмас. 2024 йил январида сарой Уэлс маликаси, валиаҳд шаҳзода Уилямнинг рафиқаси қорин бўшлиғидан операция қилингани, камида икки ҳафта клиникада қолиши ва Пасха байрамига қадар маросимлардаги мажбуриятларини бажара олмаслигини хабар қилди — бу йил байрам март ойининг сўнгги дам олиш кунларига тўғри келади.
Жарроҳлик амалиёти январ ойи ўрталарида қилинган. Қироллик саройи ўз расмий хабарида барчаси яхши ўтгани айтилган.
Аммо ёқимсиз ҳолатлар шу билан барҳам топмади. Феврал ойи бошларида қирол Чарлз III саратонга чалингани маълум бўлди. Қирол яқинда простата бези аденомасидан даволанганди, аммо шифокорлар саратон бу билан боғлиқ эмаслигини айтишди. Сарой ўшанда ҳам максимал даражада умумий иборалар билан чекланиб, қирол «даволаниш курсини ўтай бошлагани», қўрқинчли ҳеч нарса йўқлигини билдирган, аммо бу унинг маросимлардаги мажбуриятларини бажаришига қанчалик таъсир кўрсатиши ҳақида тўхталмаганди.
Март ойигача вазият тинч бўлиб турди. Аммо кейин Кейт уч фарзанди билан бирга фотосуратини намойиш этганидан кейин дарҳол жаҳондаги етакчи нашрлар назарига тушди: суратда фотошоп белгилари аниқланганди.
Кенсингтон саройи тарқатган фотосуратнинг тўлиқ версияси. Унда малика Шарлоттанинг чап қўли ноодатий жойлашган.
George Roges / SIPA / Scanpix / LETA
Уэлс маликаси узр сўраб, фотосуратни қайта ишлашга берилиб кетганини айтди, аммо бу оқибатларни келтириб чиқарди. BBC’нинг қироллик ишлари бўйича мухбири Дэниэл Рэлф Буюк Британия аҳолисини тинчлантириш учун эълон қилинган фотосурат аслида тескари эффект берганини айтди.
Фақат агар Рэлф энди фотонинг ҳар бир детали микроскоп билан кўриб чиқилишини айтган бўлса, оқибатлар анча жиддийроқ бўлиб чиқди: ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари унинг фотосуратини ўрганишди, кейин эса оиланинг бошқа аъзоларига ўтишди.
#UPDATE Catherine, Princess of Wales on Monday apologised and admitted to editing an official portrait of her released by the palace, after AFP and other agencies withdrew the image.https://t.co/4ER1CVJT9m pic.twitter.com/NMqF2yOD5n
— AFP News Agency (@AFP) March 11, 2024
Аввалига ОАВ аноним манбага асосланиб, Кейт умуман касал эмаслиги, у шаҳзода Уилям гўёки собиқ модел Роуз Ҳэнбери билан ишқий саргузаштлар бошлагани туфайли омма кўз ўнгидан ғойиб бўлгани ҳақида ёзди. Ва барчаси шу қадар жиддийлиги туфайли малика Кейт ўз мажбуриятларидан воз кечишга ҳам тайёрлиги айтилди.
18 март куни эса ижтимоий тармоқларда қирол Чарлз вафот этгани тўғрисида фейк хабар яшин тезлигида тарқалди. Унда гўёки Букингҳэм саройидан олинган расмий ҳужжатнинг скриншоти тақдим этилган, матн эса атиги бир иборадан иборат эди: «Қирол кутилмаганда кеча тушдан кейин вафот этди». Бу ёлғонлигини осонгина аниқлаш мумкин эди — британ монархи, у ким бўлишидан қатъи назар телеграф услубидаги битта иборадан кўра кўпроқ ҳурматга сазовор ҳисобланади.
Аммо аввалига ижтимоий тармоқлар, миллионлаб обуначиларга эга телеграм-каналлар, кейин эса қатор нашрлар ҳам бу ёлғонни тарқатишди.
Кўп ўтмай сарой «Буюк Британия қироли Чарлз III ўз вазифаларини бажаришда ва шахсий ишлари билан шуғулланишда давом этаётганини тасдиқлашдан хурсандлиги»ни билдириб хабар тарқатди.
18 март куни эса Британиядаги таблоидлар шаҳзода Уилям ва Кейт фермерлик маҳсулотлари дўконига ташриф буюргани акс этган видеони тарқатди.
Шаҳзоданинг ўзи сешанба куни уйсизларга ёрдам кўрсатиш бўйича лойиҳада иштирок этди.
Британ медиаси бўлаётган ҳодисаларни «хаос» ва сарой учун «PR-фалокат» деб атамоқда, аммо бу оила аъзоларининг саломатлиги ва ўзаро муносабатларига таллуқли эмас. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Марк Цукерберг Дональд Трамп билан Флоридадаги вилласида учрашди
Сўров натижалари: Гренландия аҳолиси АҚШга қўшилишни ёқлайдими?
Дания ҳукумати Трампга Гренландия юзасидан қандай таклиф йўллади?
Қуёшда улкан “тешик” пайдо бўлди (фото)
Air Astana авиакомпанияси судда 12 ёшли йўловчига ютқазди
Германияда 2024 йилнинг энг зарарли сўзи аниқланди
Киев асирга олинган КХДР аскарларини маълум шарт эвазига Пхеньянга топширмоқчи
Британия бизнеси янги ходимларни ёллаш ўрнига сунъий интеллектдан фойдаланишни афзал кўрмоқда