21:34 / 22.03.2024
592

Песков: «Россия уруш ҳолатида»

Песков: «Россия уруш ҳолатида»
Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков мамлакат уруш ҳолатида эканини айтди.

Песковнинг фикрича, барчаси Путин айтганидек «махсус ҳарбий амалиёт» кўринишида бошланган ва гўёки Ғарб ҳарбий ҳаракатларга аралашганидан кейин Россия уруш ҳолатига кирган.

«Бизда тўртта янги субъект пайдо бўлди. Вазифамиз бу ерлардаги одамлар хавфсизлигини таъминлаш ва уларни амалда Киев режими босқинидан озод қилиш.

Биз уруш ҳолатидамиз. Ҳа, барчаси «махсус ҳарбий амалиёт» кўринишида бошланди. Аммо коллектив Ғарб Украина томонда саф тортганда, бу биз учун урушга айланди. Менинг бунга ишончим комил, бошқалар ҳам ўзи учун билиб қўйгани яхши
», деган Песков «Аргументы и факты» газетасига берган инрервюсида.

Маълумот учун, Россияда Украинадаги урушни расман «махсус ҳарбий амалият» деб аташади. Урушни уруш деб атаганлик учун россияликлар жавобгарликка ҳам тортилиши мумкин. Кремлда илк марта мамлакат уруш ҳолатида экани ҳақида гапиришди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё