date
views 348

Элчихона: Москвадаги терактда Ўзбекистон фуқаролари жабрлангани ҳақида маълумот йўқ

Элчихона: Москвадаги терактда Ўзбекистон фуқаролари жабрлангани ҳақида маълумот йўқ
Фото: Reuters
Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Москва вилоятидаги «Крокус Сити Ҳолл» концерт залида юз берган теракт бўйича баёнот берди.

Унда элчихона юз берган портлаш ва отишма оқибатида кўплаб қурбонлар бўлгани, тинч аҳоли вакиллари жабрлангани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу ҳисси билан қабул қилгани баён этилган.

Қайд қилинишича, элчихона Россия давлат ҳуқуқ-тартибот идоралари билан яқин алоқада ва ҳозирча жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Элчихона ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, барча жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хотиржамликка ва хавфсизлик чораларига риоя қилишга чақирди. Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси консуллик бўлимининг колл-марказидан +74992383620; +74992300076 рақамлари орқали ёрдам олиш мумкинлигини маълум қилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Элчихона: Москвадаги терактда Ўзбекистон фуқаролари жабрлангани ҳақида маълумот йўқ