12:24 / 23.03.2024
1 058

Москва вилоятида теракт уюштиришда гумонланганларнинг тўрт нафарини шахси маълум бўлди

Москва вилоятида теракт уюштиришда гумонланганларнинг тўрт нафарини шахси маълум бўлди
Москва вилоятидаги Crocus City Hall’да отишма содир этганликда гумонланаётган шахслардан тўрт нафарининг шахси маълум бўлди.

Фото: Telegram / Baza
Булар:
- Маҳмадрасул Насридинов — 37 ёш;
- Ривожидин Исмонов — 51 ёш;
- Шоҳинжон Сафолзода — 21 ёш;
- Рустам Назаров — 29 ёш.

Қидирилаётган шахсларга оид маълумотлар барча полиция бўлимларига юборилган.

"Гумонланувчилар ёнида қурол ва портловчи моддалар бўлиши мумкин. Полиция ходимлари томонидан уларни қўлга олиш вақтида шахсий хавфсизлигига риоя этиш буюрилган", — дейилади хабарда.

Уларнинг барчаси Тожикистон фуқаролари экани айтилмоқда. Ярослав, Иванов ва Самара вилоятларида рўйхатдан ўтган. Telegram’даги Baza канали маълумотларига кўра, Москва вилоятидаги концерт залида содир бўлган отишма қурбонлари 83 кишига етган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москва вилоятида теракт уюштиришда гумонланганларнинг тўрт нафарини шахси маълум бўлди