Фото: Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси
Қирғизистонда мамлакат раҳбариятига суиқасд уюштиришни режалаштирган халқаро уюшган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди. Бу ҳақда Vesti.kg мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига таяниб хабар берди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг маълум қилишича, уюшган жиноий гуруҳлар фаолиятини аниқлаш ва уларга чек қўйиш бўйича ўтказилган тезкор тадбирлар давомида халқаро жиноий гуруҳга аъзо бўлган 5 нафар Озарбойжон фуқароси қўлга олинган: Алиев В.М., Багиров С.А., Асгаров М.О., Бехбудов М.С., Маммадов З.И.
Қайд қилинишича, Асгаров M.O. жиноий дунёда «дайди» аталмиш мақомга эга. У жиноий муҳитни мустаҳкамлаш ва «ўғрилар» мафкурасини тарғиб қилиш, шунингдек, ўз мавқеини ошириш мақсадида Қирғизистонга шериклари билан келиб, мамлакат раҳбариятига суиқасд уюштиришни режалаштирган.
«Уларнинг жиноий режалари давлатнинг уюшган жиноий гуруҳларга қарши фаол кураш сиёсати билан боғлиқ», деб аниқлик киритди Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси.
Хусусан, уларнинг жиноий режалари маҳбуслар, маҳкумлар ва озодликдаги шахслар ўртасида жиноий мафкурадан оммавий воз кечиш, давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш фонида юзага келгани, бу ҳолат бундай муносабат оқибатларидан қўрққан хорижлик жиноий етакчиларнинг норозилигига сабаб бўлгани таъкидланмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев Абу-Даби шаҳрига етиб борди
Дунё империализм даври остонасидами?
Қатар Ғазо сулҳ битимининг якуний лойиҳасини ҲАМАС ва Исроилга топширди
Эрон ядровий дастурини ривожлантириш учун Россияга махфий миссиялар юборган(ми?)
Матоларни ёниб кетишдан ҳимоялайдиган қоплама ихтиро қилинди
Марк Цукерберг Дональд Трамп билан Флоридадаги вилласида учрашди
Сўров натижалари: Гренландия аҳолиси АҚШга қўшилишни ёқлайдими?
Дания ҳукумати Трампга Гренландия юзасидан қандай таклиф йўллади?