173
Испания, Ирландия, Словения ва Мальта ҳукуматлари Фаластин давлатини тан олиш учун баёнот имзолади
Фото: Anadolu
Испания, Ирландия, Словения ва Мальта раҳбарлари 22 март куни қўшма баёнот чиқариб, Фаластин давлатини расман тан олинишини маълум қилди. Бу ҳақда Anadolu нашри хабар берди.
Баёнотда айтилишича, давлат раҳбарлари минтақада барқарор тинчлик ва осойишталикка эришишнинг ягона йўли Фаластин давлатини тан олиш эканлигини маълум қилди. Икки давлат ечимисиз Яқин Шарқ можароси ҳали анча давом этиши мумкинлиги таъкидланди.
Ҳукуматлар Фаластин давлатини тан олишга тайёрлигини эълон қилиб, махсус ҳукумат баёноти чиқарган. Мадрид, Дублин, Любляна ва Валетта шаҳарлари марказий коммуналарида Фаластин озодлигига чақирувчи намойишлар содир бўла бошлаган.
Фаластин суверенитетига янгича муносабат ҳақида дастлаб Испания бош вазири Педро Санчес Брюсселдаги Европа кенгаши йиғилишида маълумот берди. Унда айтилишича, ҳукуматлар Ғарбий Соҳил давлатини тан олиш борасида ўз иродасини намоён этмоқчи. Аммо расман тан олиш қачон бўлиши маълум қилинмаган.
“Ғазо секторидаги барча вайронкорликларни, Ғарбий Соҳилдаги адолатсизликни кўриб тоқат қилолмайдиган чап, ўнг ва марказ сиёсий оқимлари вакиллари жуда кўп. Улар кўп ойлардан бери давом этаётган можаронинг кучайишидан қўрқишади. Биз буни тугатишга ҳисса қўшишимиз керак’’, — деган Испания бош вазири.
Испания раҳбарияти эълон қилган ташаббусни Словения бош вазири Роберт Голоб, Мальта бош вазири Роберт Абела ва Ирландия бош вазири Лео Варадкар давом эттирган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон ядровий дастурини ривожлантириш учун Россияга махфий миссиялар юборган(ми?)
Матоларни ёниб кетишдан ҳимоялайдиган қоплама ихтиро қилинди
Марк Цукерберг Дональд Трамп билан Флоридадаги вилласида учрашди
Сўров натижалари: Гренландия аҳолиси АҚШга қўшилишни ёқлайдими?
Дания ҳукумати Трампга Гренландия юзасидан қандай таклиф йўллади?
Қуёшда улкан “тешик” пайдо бўлди (фото)
Air Astana авиакомпанияси судда 12 ёшли йўловчига ютқазди
Германияда 2024 йилнинг энг зарарли сўзи аниқланди