date
views 421

Москвадаги теракт қурбонлари сони 150 нафарга етди

Москвадаги теракт қурбонлари сони 150 нафарга етди
Москвадаги Крокус Сити Холл концерт залига уюштирилган қуролли ҳужум қурбонлари сони 150 нафарга етди. Бу рақамлар яна ошиши мумкинлиги айтилмоқда.

Мамлакат Тергов қўмитаси теракт содир бўлган жойда, фавқулодда хизматлар вайроналарни тозалаш вақтида яна ўликларнинг жасадлари топилгани ҳақида хабар берган.

Москва области мэри Юрий Воробёв айни пайтда Москва шаҳри ва Москва вилоятидаги шифохоналарга 120 нафар жабрланганлар борлигини айтди.

«Аксариятининг аҳволи оғир. Шифокорлар ҳаракат қилишяпти», – дейди Воробёв.

Ҳозирда Москва шаҳри ва Москва вилояти маъмурияти жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига 500 мингдан 3 млн рублгача копменсация тўлаб берилишини маълум қилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москвадаги теракт қурбонлари сони 150 нафарга етди