Фото: “ТАСС”
Украина армияси 23 мартдаги жангларда Авдеевка ҳудудида 350 га яқин аскарини йўқотган. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги баёнотига асосланиб, “ТАСС” нашри хабар берди.
"Авдеевка ҳудудида жанговар бўлинмалар фаол ҳаракатларни амалга ошириб, қулай позицияларга ўрнашди ҳамда Нетаилово, Уманское, Очеретино яқинидаги 59-мото-ўқчилар бригадаси, Украина Қуролли кучларининг 23 ва 53-механизациялашган бригадалари қўшинлари ва техникасига зарба берди. Украина қуролли кучларининг 350 нафаргача аскари, иккита зирҳли жанговар машинаси ва бешта автомашинаси йўқ қилинди", — дейилади Россия Мудофаа вазирлиги хабарида.
Россия кучлари, шунингдек, Донецк ҳудудидаги Новгородское, Семёновка, Орловка, Тоненкое ва Бердичи яқинида Украина қуролли кучларининг 25-ҳаво ҳужуми бригадаси, учинчи ҳужум бригадаси, 24 ва 75-механизациялашган бригадаларининг 12 та қарши ҳужумини қайтарганини даъво қилган.
Манбада айтилишича, 23 март давомида Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари 171 та дронни йўқ қилган, 29 та ракетани уриб туширган. 29 та HIMARS ва Vampire ракеталарини зарарсизлантирилган.
Украина томони Россия баёнотига муносабат билдирмаган. Россия ва Украина уруши «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди
Ўқишга кириш учун минимал ўтиш баллари кўтарилади
Олимпиадага чиққан футболчилар қанча мукофот пуллари олгани маълум бўлди
Россиялик хакер учун 10 миллион доллар ваъда қилинди
Зеленский Ғарбга мурожаат қилди
Беларус аёллар иттифоқи раиси: Беларус ва Ўзбекистон аёллари ўртасида азалдан дўстона муносабатлар мавжуд