128
Эрон вице-президенти: “Эрон терроризмга қарши курашда Россия билан ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр”
Фото: IRNA
Эрон биринчи вице-президенти Муҳаммад Мохбер 22 март куни Москвада содир этилган терактни қоралаб, Теҳрон терроризмга қарши курашда Москва билан ҳамкорликни кучайтиришга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда IRNA нашри хабар берди.
“Дунёнинг исталган нуқтасида терроризм ва бегуноҳ фуқароларнинг ўлдирилиши қораланади ва бу жиноятни содир этган ёки қўллаб-қувватлаган ҳар қандай ҳукумат ёки гуруҳ халқаро судларда таъқиб қилиниши ва жазога тортилиши керак”, — деган Муҳаммад Мохбер Россия бош вазири Михаил Мишустинга йўллаган мактубида.
Мактубда Эрон расмийси Москвадаги Crocus City Hall’да содир бўлган ва кўп сонли фуқароларнинг ҳалок бўлишига олиб келган террорчилик ҳодисаси муносабати билан Россия раҳбариятига ва халқига ҳамдардлик йўллаган.
Теҳрон вакили халқаро терроризмга қарши курашда Эрон ва Россия ҳамкорлиги янада мустаҳкам бўлиши, мамлакат ичида тартиб-назорат тизими яратиш борасида биргаликда ҳаракат қилиниши кераклигини урғулаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Қатар Ғазо сулҳ битимининг якуний лойиҳасини ҲАМАС ва Исроилга топширди
Эрон ядровий дастурини ривожлантириш учун Россияга махфий миссиялар юборган(ми?)
Матоларни ёниб кетишдан ҳимоялайдиган қоплама ихтиро қилинди
Марк Цукерберг Дональд Трамп билан Флоридадаги вилласида учрашди
Сўров натижалари: Гренландия аҳолиси АҚШга қўшилишни ёқлайдими?
Дания ҳукумати Трампга Гренландия юзасидан қандай таклиф йўллади?
Қуёшда улкан “тешик” пайдо бўлди (фото)
Air Astana авиакомпанияси судда 12 ёшли йўловчига ютқазди