Исроил армияси: Ғазо секторидаги шифохона яқинида 170 фаластинлик жангари ўлдирилди

1 дақиқа ўқиш187
Исроил армияси: Ғазо секторидаги шифохона яқинида 170 фаластинлик жангари ўлдирилди
Фото: X / idfonline
Исроил армияси (ЦАҲАЛ) 23 март куни Ғазо секторидаги Аш-Шифо шифохонасига уюштирилган рейд ва ҳужумларда ҳалок бўлган фаластинлик жангарилар сони 170 нафарга етганини маълум қилди.

Ҳарбийлар баёнотида айтилишича, Исроил армияси ва Шин Бет хавфсизлик кучлари «тинч аҳоли, беморлар, тиббий гуруҳлар ва тиббий жиҳозларга зарар етказмаган ҳолда» ҳудудда «мақсадли жангларни» давом эттирмоқда.

Баёнотда айтилишича, ҳарбийлар 170 нафарга яқин фаластинлик жангарини ўлдирган ва 800 нафардан ортиқ гумондорни ҳибсга олган.

Исроил армияси душанбадан бери Аш-Шифо шифохонаси яқинида ҳужум уюштирмоқда ва бу минглаб беморлар ва кўчирилган фаластинликларнинг ҳаётини хавф остига қўйган.

Шунингдек, 18 март куни бошланган ва денгиз флоти бўлинмаси ва зирҳли бригада томонидан амалга оширилган рейд чоғида террорчи гуруҳларга тегишли инфратузилма ва қурол-яроғ омборлари аниқланган.

Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари ўтган кун давомида Ғазодаги 35 га яқин нишонга, жумладан, қўмондонлик пунктлари ва террорчи гуруҳларга тегишли бошқа инфратузилма объектларига зарба берди.

ЦАҲАЛ маълумотларига кўра, Ғазонинг марказида Наҳал бригадаси аъзолари ўтган кун давомидаги шиддатли жангларда 15 га яқин террорчини йўқ қилган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?