Фото: Flash90
Исроилнинг Тель-Авив шаҳрида оммавий норозилик намойишлари бошланди. Бу ҳақда The Times of Israel хабар берди.
Минглаб одамлар Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг истеъфосини талаб қилмоқда. Улар орасида 1973 йилги Ём Киппур (маҳшар) урушида қатнашган Исроил армияси фахрийлари гуруҳи ҳам бор. Улар муддатидан олдин сайлов ўтказиш ва Ғазо секторидан гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришишни илгари сурган. Намойишчилар ҳукумат бинолари олдида тўпланган.
Полиция шаҳар марказида транспорт ҳаракатини тўсиб, тўсиқлар ўрнатган. Намойишлар Исроил ва ҲАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокаралар олиб борилаётгани фонида ўтказилмоқда.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хитой TikTok’ни Илон Маскка сотиши мумкин
Тошкент Президент мактаби ўқувчилари БААда нуфузли совринни қўлга киритди (видео)
Украина дронлари ва ракеталари Россиянинг уч ҳудудига ҳужум қилди
АҚШ Гренландияни сотиб олиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқди
Жо Байден якуний нутқида нималар деди?
Словакия бош вазири Зеленскийни газ транзити бўйича музокараларга таклиф қилди