Фото: The Japan Times
Японияда бактерияли инфекциянинг камчил тури шиддат билан тарқалмоқда. Бу ҳақда The Japan Times мамлакат Соғлиқни сақлаш миллий хизматига асосланиб хабар берди.
Мамлакатда оғир формада ўтувчи, заҳарли шок синдромига олиб келувчи стрептококкли инфекция ҳолатлари кескин кўпаймоқда. Касаллик қўзғатувчиси — А гуруҳига мансуб жуда агрессив стрептококклар. Бу касалликка чалинганларда ўлим эҳтимоли 30 фоизга тенг. Касаллик симптомлари — интоксикация, тошмалар, қайт қилиш, диарея, қон босимининг пасайиши, деб ёзди нашр.
Японияликларга қўлларини совунлаб ювиш, жароҳатларини яхшилаб дезинфекциялаш тавсия этилмоқда.
Газета ёзишича, ўтган йили шу касаликка чалиниш бўйича 941 та ҳолат рўйхатга олинган. Бактерия жуда юқумли экани, касаллик ўтказиб юборилса, мушакларни қоплаб турган бириктирувчи тўқималар некрозига олиб келиши айтилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Японияда кучли зилзила содир бўлди
Хитой TikTok’ни Илон Маскка сотиши мумкин
Тошкент Президент мактаби ўқувчилари БААда нуфузли совринни қўлга киритди (видео)
Украина дронлари ва ракеталари Россиянинг уч ҳудудига ҳужум қилди
АҚШ Гренландияни сотиб олиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқди
Жо Байден якуний нутқида нималар деди?