© Foto: DoD / Lisa Ferdinando
Украина муқаррар мағлубиятга яқинлашмоқда, бу эса, ўз навбатида, жаҳон давлати сифатида АҚШ учун жиддий оқибатларга олиб келади. Бу ҳақда Al Binaa нашри маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Украинанинг қулаши Америка учун Россияга қарши курашда фиаско бўлади. <…> Европа энди Америка ҳимояни таъминлай олмаслигини ва ҳозирги қийинчиликларга дош бера олмаслигини англаб, даҳшатга тушди. Яқин Шарқ мамлакатлари Эрон билан муроса ва ўзаро тушуниш сари қадам ташлаганидек, Европа ҳам Россияга юзланади ёки ҳеч бўлмаганда сиёсий элиталар даражасида бу жараённи бошлаб юборади”, — дейди мақола муаллифи.
Кузатувчига кўра, бу охир-оқибат АҚШнинг ташқи сиёсат соҳасидаги нуфузини йўқотишига олиб келади.
“Украинасиз Ғарб – Европасиз Америкага ва Қўшма Штатларни глобал мақомга эга бўлмаган минтақавий ўйинчига айлантиришга ишончли йўл. Европасиз Америка шунчаки катта давлатдан бошқа нарса эмас”, — дея хулоса қилди у. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хитой TikTok’ни Илон Маскка сотиши мумкин
Тошкент Президент мактаби ўқувчилари БААда нуфузли совринни қўлга киритди (видео)
Украина дронлари ва ракеталари Россиянинг уч ҳудудига ҳужум қилди
АҚШ Гренландияни сотиб олиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқди
Жо Байден якуний нутқида нималар деди?
Словакия бош вазири Зеленскийни газ транзити бўйича музокараларга таклиф қилди