12:30 / 25.03.2024
70

Танзила Нарбаева БМТ Бош котиби ўринбосари билан учрашди

Танзила Нарбаева БМТ Бош котиби ўринбосари билан учрашди
Ўзбекистон билан БМТ ўртасидаги 140 га яқин дастур ва лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Олий Мадлис Сенати хабар берди.

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон парламенти делегацияси Парламентлараро иттифоқнинг 148-Ассаблеясида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Женевада бўлиб турибди.

Ташриф доирасида Танзила Нарбаева БМТ Бош котиби ўринбосари, БМТнинг Женевадаги бўлими бош директори Татьяна Валовая билан учрашди.
Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш, гендер тенгликни таъминлаш борасида қўшма дастур ва лойиҳаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон билан БМТ ўртасидаги ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилиб, 140 га яқин дастур ва лойиҳалар амалга оширилаётгани алоҳида қайд этилди”, — дейилади хабарда.

Валовая Ўзбекистоннинг БРМни амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

Учрашувда шунингдек, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг имкониятларини кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Қайд этилишича, томонлар мулоқотни тизимли давом эттириш, ҳамкорликдаги лойиҳаларни кенгайтириш орқали ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олишди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг