date
views 529

Тожикистонда фолбин ва табиблар қўлга олинди

Тожикистонда фолбин ва табиблар қўлга олинди
Фото: “ВКонтакте”
Тожикистоннинг Хатлон вилоятидаги полиция ходимлари фирибгарлик учун беш нафар фолбин ва табибни қўлга олди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Тезкор-қидирув тадбирлари давомида қуйидаги фуқаролари қўлга олинган:
- Раҳим Иброҳимов (тахаллуси Домулло Абдураҳим), 66 ёш;
- Наргис Гурбанова, 50 ёш;
- Идимох Назарова, 59 ёш;
- Холдан Қулчакова, 66 ёш;
- Наргис Ғойибназарова, 50 ёш.

Уларнинг барчасидан сеҳрга оид буюмлар мусодара қилинган. Мазкур фирибгарлар гуруҳи сеҳр-жоду йўли билан даволанишни таклиф қилиб, кўплаб фуқароларнинг ишончини қозонган. Бу эса халқнинг маблағ йўқотишига олиб келади ва уларни замонавий тиббиётга мурожаат қилишдан чалғитади, — дейилади хабарда.

Мазкур шахсларга нисбатан жодугарлик ва фолбинлик билан шуғулланганликлари учун Тожикистон Республикасининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодексининг 482-моддасига асосан маъмурий баённома тузилган. Улар 3 миллион 306 минг сўмдан 4 миллион сўмгача жаримага тортилиши мумкин.

Шунингдек, уларнинг хатти-ҳаракатлари қонунга мувофиқ қабул қилинмаслиги ҳақида огоҳлантирилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тожикистонда фолбин ва табиблар қўлга олинди