22:27 / 25.03.2024
228

Россия омбудсмани: “Дунё Москва яқинидаги теракт ташкилотчиларини топиш йўлида бирлашиши керак”

Россия омбудсмани: “Дунё Москва яқинидаги теракт ташкилотчиларини топиш йўлида бирлашиши керак”
Фото: “ТАСС”
Россия инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари Татьяна Москалкова халқаро ҳамжамиятни Москва яқинидаги Crocus City Hall мажмуасида уюштирилган теракт ташкилотчиларини топиш йўлида бирлашишга чақирди. Бу ҳақда “ТАСС” нашри хабар берди.

Бугун бутун дунё ҳамжамиятининг бирлашиши, теракт ташкилотчиларини топиш ва уларни тўлиқ жавобгарликка тортиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари жуда муҳим”, — деган Москалкова.

Россия омбудсмани, шунингдек, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган. “Даҳшатли, қонли теракт”дан жабр кўрганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаган. Воқеадан жабр кўрганлар ҳукумат эътиборидан четда қолмаслигини маълум қилган.

Инсон ҳуқуқлари комиссари, шунингдек, қанчалик мудҳиш жиноят содир этмасин, ҳужум иштирокчилари ҳам инсон сифатидаги ҳуқуқларидан фойдалана олишлари кераклигини маълум қилган. Тергов жараёнида маҳбусларга куч ишлатишдан тийилишга ундаган.

Маълумот ўрнида, 22 март куни кечки пайт Москва яқинидаги Crocus City Hall мажмуасида теракт содир этилган эди. Россия Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, ҳозирда ҳалок бўлганлар сони 137 кишини ташкил этади. Москва вилояти Соғлиқни сақлаш вазирлиги 182 киши жароҳатланганини маълум қилди.

Терактга алоқадорликда гумон қилинган 11 киши, жумладан, Москва жануби-ғарбидаги Брянск вилоятида Украина чегарасини кесиб ўтиб, бошпана излашга уринган тўрт нафар қуролли шахс қўлга олинган. Россия президенти Владимир Путин Crocus City Hall’га ҳужум ортида турганларнинг барчасини аниқлаш ва жазолашга ваъда берган ва 24 мартни қурбонлар учун миллий мотам куни деб эълон қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия омбудсмани: “Дунё Москва яқинидаги теракт ташкилотчиларини топиш йўлида бирлашиши керак”