380
Путин: "Терактни радикал исломчилар амалга оширганини биламиз. Бизни буюртмачи кимлиги қизиқтирмоқда"
Фото: Google Images
Россия президенти Владимир Путин Crocus City Hall'даги терактдан кейин кўрилган чора-тадбирлар бўйича видеоконференция кўринишида йиғилиш ўтказди. Йиғилишда у терактни радикал Ислом гуруҳи аъзолари содир этганини айтиб ўтди.
“Биз теракт радикал исломчилар томонидан амалга оширилганини биламиз. Бизни буюртмачи кимлиги қизиқтирмоқда.
Террор ҳужуми фақат 2014 йилдан бери Kиев режими орқали бизга қарши курашаётганлар учун восита бўлиши мумкин. Нацистлар энг ифлос усулларни қўллашдан ҳеч қачон тап тортмайдилар. Айниқса, ҳозир уларнинг қарши ҳужуми муваффақиятсизликка учраган пайтда. Мақсад — Киев режими учун ҳамма нарса бой берилмаганлигини кўрсатиш. Биз Ғарб кураторларига тақлид қилиб, охирги украиналиккача курашишимиз керак.
Теракт бўйича тергов холис ўтиши керак. АҚШ турли каналлар орқали Crocus'даги қонли терактда гўёки Киевнинг қўли йўқ, бу ИШИД томонидан амалга оширилганига ҳаммани ишонтиришга ҳаракат қилмоқда.
Биз террорчилар жиноят содир этганидан кейин нима учун Украинага боришга урингани ва у ерда уларни ким кутаётгани ҳақидаги саволга жавоб топишимиз керак.
Россия жамияти теракт фонида ҳақиқий ҳамжиҳатлик ва бирдамликни намоён этди", — деди Путин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Британияда “Катта оға сени кузатмоқда” тангаси чиқарилди
Россиядаги аэропортда ўзбекистонлик эркак пичоқ билан одамларга ҳужум қилди (видео)
Дания разведкаси: АҚШнинг Гренландияни сотиб олиш таҳдидига Россия сабабчи
Японияда кучли зилзила содир бўлди
Хитой TikTok’ни Илон Маскка сотиши мумкин
Тошкент Президент мактаби ўқувчилари БААда нуфузли совринни қўлга киритди (видео)