14:31 / 26.03.2024
541

Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди

Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Фото: Bild
Россия ҳарбийлари Авдеевкадаги Тоненькое ва Орловка қишлоқларини эгаллаб олди. Бу ҳақда Bild таҳлилчиси Юлиан Рёпке хабар берди.

Эксперт аввалроқ Украина армияси Авдеевка ғарбидаги Бердичи—Семёновка—Орловка—Тоненькое чизиғида мудофаани ушлаб туришда қийналаётгани, мудофаа чизиғи аста-секин ғарбга силжиётганини айтганди. Эндиликда, таҳлилчига кўра, Тоненькое ва Орловка бутунлай рус қўшинлари томонидан қуршаб олинган. Жанглар фақат Бердичи учун давом этмоқда.

"Мудофаа камари сифатида хизмат қилиши керак бўлган бу камар рус армиясининг зарбалари остида қулади. Россия кучлари одамлар ва техниканинг катта қисми йўқолган ҳолда олдинга силжишга муваффақ бўлди", — деди Рёпке.

12 март куни Украина президенти Владимир Зеленский фронтдаги вазият охирги уч ойга қараганда анча яхшилигини айтганди. У рус қўшинлари Донецк вилоятидаги Авдеевка шаҳрини эгаллаб олгандан сўнг ҳужумларни давом эттираётганини маълум қилганди.

Украинанинг қуруқликдаги қўшинлари қўмондони Александр Павлюк энг кескин вазият ҳозир учта: Авдеевка, Часовой Яр яқинида ва Лиман йўналишида эканини айтганди. Украина қуролли кучлари уларга қаршилик қилишда давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг