15:36 / 26.03.2024
1 164

«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди

«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
Россия Тергов қўмитаси «Крокус Сити Холл»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчини ҳибсга олишни сўрамоқда. Унинг исми Алишер Ҳотамович Қосимов. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Алишер Қосимовга оид материал судга тақдим этилди», — дейилади Тергов қўмитаси хабарида.

Алишер Қосимов 31 ёшда, асли қирғизистонлик, лекин Россия фуқароси. Оилали, учта фарзанди бор, каттаси 4 ёшда. Қариндошининг айтишича, у ошпаз бўлиб ишлайди.

Судья: — Сизни нимада айблашаётганини тушуняпсизми?

Қосимов: — Мен «Авито»да квартирани ижарага берганман.

139 кишининг ўлимига сабаб бўлган ҳужумга бевосита алоқадор бўлган тўрт нафар гумонланувчи якшанба оқшомида қўлга олинганди.

Душанба куни суд яна уч кишини — икки ака-ука ва уларнинг отасини ҳибсга олди. Терактда гумон қилинганлар ака-укалардан биридан машина сотиб олган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди