17:50 / 26.03.2024
1 257

Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди

Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Фото: “Вести.аз”
Россиялик терговчилар 26 март куни Crocus’даги терактда айбланаётган тўрт кишининг оила аъзоларини сўроқ қилиш учун Тожикистонга етиб келди. Бу ҳақда Тожикистон хавфсизлик хизматидаги уч манба Reuters’га хабар берди.

Очиқ изоҳ беришга ваколати бўлмаган манбаларнинг айтишича, Тожикистон хавфсизлик кучлари Вахдат, Ҳисор шаҳарлари ҳамда Рудакий вилоятидан терактга айбланаётган оилаларни Душанбега олиб келган.

Манбаларга кўра, Crocus City Hall’даги теракт бўйича тергов ва тергов ҳаракатларининг кечиши Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг “шахсий назорати” остида.

25 март куни Тожикистон президенти ҳужумни “шармандали ва даҳшатли воқеа” деб атади ҳамда ота-оналарни фарзандлари тарбиясига жиддийроқ эътибор қаратишга чақирди.

Crocus City Hall’даги теракт 22 март куни кечқурун содир бўлди. Бир неча қуролланган киши концерт зали биносига бостириб кириб, оломонни отиб ташлаган, кейин эса бинони ёқиб юборган. Теракт оқибатида 139 киши ҳалок бўлган, 182 киши жароҳатланган. Ҳужумни содир этишда Тожикистоннинг тўрт нафар фуқароси айбланган, улар айбига иқрор бўлган.

Мазкур ҳолатдан кейин Россияда мигрантларга нисбатан муносабат ўзгарган. Жумладан, аэропортда қирғизистонликлар ушлаб турилгани, ҳайдовчиларнинг миллати суриштирилаётгани ва иш берувчилардан мигрантлар ҳақида маълумот тақдим этиш талаб қилинаётгани айтилмоқда. Ўз навбатида, Россияга кириш ва чиқишни текшириш жараёни кучайган. Ҳолат юзасидан Қирғизистон Ташқи ишлар вазирилиги зарурат бўлмаса, Россияга ташриф буюрмасликни тавсия қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди