19:10 / 26.03.2024
747

Crocus’даги теракт бўйича асли қирғизистонлик эркак ҳибсга олинди (видео)

Crocus’даги теракт бўйича асли қирғизистонлик эркак ҳибсга олинди (видео)
Фото: Sputnik
Москванинг Басманний суди Crocus’даги теракт иши бўйича саккизинчи айбланувчи Алишер Қосимовни ҳибсга олди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.

Красногорсклик тадбиркор Алишер Қосимов террорчиларга квартирани ижарага берганликда айбланмоқда. У теракт ҳақида ҳеч нарса билмагани ва ҳатто унинг квартирасида террочилар яшаётганидан гумон ҳам қилмаганини айтган.

Тергов талаби қаноатлантирилиб, Алишер Қосимовга нисбатан 22 майга қадар қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси белгиланган.

Қосимов Россия фуқароси, асли қирғизистонлик, Ўшда туғилган. У якка тартибдаги тадбиркор бўлиб, ўзи ишлаган кафени бошқарган. Қосимов теракт ишида қариндошлари — онаси, укаси ва амакиси иштирок этган биринчи шахс ҳисобланади.

Суд жараёнида айбланувчи квартирани шунчаки Авито орқали ижарага берганини ва бўлажак террорчиларга бошпана бераётганини билмаганини айтган.

24 март куни Москванинг Басманний суди теракт айбдорлари Далержон Мирзоев, Саидакрами Рачабализода, Шамсидин Фаридуни ва Муҳаммадсобир Файзовни (Тожикистон фуқаролари) ҳибсга олди. Уларнинг барчаси уюшган гуруҳ таркибида (Россия Жиноят кодексининг 205-моддаси 3-қисми “б” банди) ўлимга олиб келган теракт содир этганликда айбланган.

25 март куни Россия Тергов қўмитаси Crocus City Hall’даги теракт иши бўйича яна уч нафар айбланувчини ҳибсга олишни сўраган. Улар бир оиланинг уч аъзоси бўлиб, террорчилар фойдаланган машинани уларга сотганликда айбланмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Crocus’даги теракт бўйича асли қирғизистонлик эркак ҳибсга олинди (видео)