19:37 / 26.03.2024
553

Россияда Марказий Осиё давлатлари билан визасиз режимни бекор қилиш таклиф этилди

Россияда Марказий Осиё давлатлари билан визасиз режимни бекор қилиш таклиф этилди
Фото: AP Photo
Россиянинг Марказий Осиё давлатлари билан визасиз режимни бекор қилиш таклиф этилди. “Адолатли Россия — Ҳақиқат учун” партияси раиси Сергей Миронов тегишли таклифни илгари сурди.

Мироновнинг фикрича, Марказий Осиё давлатлари билан виза режимининг жорий этилиши нафақат миллий хавфсизликни мустаҳкамлашга, балки “Россия ва жанубий қўшнилари ўртасидаги чинакам манфаатли ҳамкорликка” ҳам хизмат қилади.

"Фракция миграция жараёнлари устидан назоратни кучайтириш бўйича бир қатор чора-тадбирларни таклиф қилмоқда, бироқ биз Марказий Осиё давлатлари билан виза режимини жорий этишдан бошлашимиз керак. Бусиз чегарада тартиб бўлмайди, ҳозирда бу миграцияни тартибга солиш ва террористик ҳужумларга қарши туриш учун жуда муҳимдир!" — таъкидлади Сергей Миронов.

Шунингдек, у визасиз режимнинг бекор қилинишини ҳеч қандай ҳолатда қўшниларга нисбатан нодўстона ишора сифатида қарамаслик кераклигини айтиб, бу уларнинг тушунишига боғлиқлигини таъкидлади.

"Россия кескин ҳарбий қарама-қаршиликка тортилганини ҳамма кўриб турибди. Душманларимиз чегараларнинг очиқлигидан фойдаланиб, қўшни давлатлардан мамлакатимизга қарши қўпорувчилик ҳаракатларини тайёрлашда трамплин сифатида фойдаланмоқда.

Албатта, бу ҳудудида террорчилар ва турли экстремистик унсурлар тўпланиб қолган қўшниларимизга ҳам таҳдид солмоқда. Шу боис визасиз режимнинг бекор қилиниши бутун Евросиё маконида хавфсизлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қадамдир
", — дея хулоса қилди Миронов.

Crocus City Hall’даги теракт 22 март куни кечқурун содир бўлди. Бир неча қуролланган киши концерт зали биносига бостириб кириб, оломонни отиб ташлаган, кейин эса бинони ёқиб юборган. Теракт оқибатида 137 киши ҳалок бўлган, 182 киши жароҳатланган. Ҳужумни содир этишда Тожикистоннинг тўрт нафар фуқароси айбланган, улар айбига иқрор бўлган.

Мазкур ҳолатдан кейин Россияда мигрантларга нисбатан муносабат ўзгарган. Жумладан, аэропортда қирғизистонликлар ушлаб турилгани, ҳайдовчиларнинг миллати суриштирилаётгани ва иш берувчилардан мигрантлар ҳақида маълумот тақдим этиш талаб қилинаётгани айтилмоқда. Ўз навбатида, Россияга кириш ва чиқишни текшириш жараёни кучайган. Ҳолат юзасидан Қирғизистон Ташқи ишлар вазирилиги зарурат бўлмаса, Россияга ташриф буюрмасликни тавсия қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда Марказий Осиё давлатлари билан визасиз режимни бекор қилиш таклиф этилди