date
views 811

Зеленский хавфсизлик бўйича йирик амалдорни ишдан олди

Зеленский хавфсизлик бўйича йирик амалдорни ишдан олди
Украина президенти Владимир Зеленский Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Алексей Даниловни ишдан бўшатди.

Унинг ўрнига Украина Ташқи разведка хизмати раҳбари бўлган Александр Литвиненко тайинланди.

ОАВга кўра, Данилов расмий Пекиннинг Россия билан музокаралар ўтказиш бўйича таклифига жавобан Хитойнинг Евроосиё ишлари бўйича махсус вакили Ли Хуэй ҳақида ножўя гапирган.

«Буни президент бошчилигидаги Украина халқи ҳал қилади», - дея жавоб берган Хитой вакилига Данилов.

Эслатиб ўтамиз, Зеленский феврал ойида Қуролли кучлар бош қўмондони Валерий Залужнийни ишдан олганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский хавфсизлик бўйича йирик амалдорни ишдан олди