
Хитой суди мамлакат футбол ассоциациясининг собиқ раиси Чен Сюянни порахўрликда айблаб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Чен Сюян сиёсий ҳуқуқларидан маҳрум қилинди ва барча шахсий мулки мусодара қилинди. Унинг пора сифатида олган ноқонуний даромадлари қонунда белгиланган тартибда давлат ғазнасига ўтказилди.
Эслатиб ўтамиз, собиқ амалдор 2010 йилдан 2023 йилгача Шанхай халқаро ташкилоти ва футбол ассоциациясида турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган вақтида 81 миллион юандан (11 миллион АҚШ доллари) ортиқ пора олган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.