06:00 / 27.03.2024
465

Украина махсус кучлари темир йўл линиясини портлатмоқчи бўлган диверсантларни қўлга олди

Украина махсус кучлари темир йўл линиясини портлатмоқчи бўлган диверсантларни қўлга олди
Фото: Anadolu
Украина махсус кучлари 26 март куни Россия Федерал хавфсизлик хизматига (ФСБ) алоқадор бўлган икки диверсантнинг Полтава темир йўл линиясини портлатишининг олдини олди. Бу ҳақда Anadolu нашри хабар берди.

Манбага кўра, икки нафар фуқаро марказий темир йўл линиясини портлатишга уринганида, хавфсизлик кучлари томонидан ҳибсга олинган. Уларнинг шахси текширилганда, Россия Федерал хавфсизлик хизматига алоқаси борлиги маълум бўлган.

Саботаж қилиш учун улар темир йўл ва ҳаракатланувчи таркибнинг электр таъминоти тизими яқинига қўлбола портловчи мосламани ўрнатганлар. Кейинчалик ҳужумчилар масофадан бошқариш пульти ёрдамида портловчи моддаларни фаоллаштиришни режалаштирган”, — дейилади хабарда.

Баёнотда айтилишича, Украина расмийлари ҳибсга олинганларнинг мобил телефонларини мусодара қилиб, текширганда улар ФСБ билан бевосита алоқадор эканлиги маълум бўлган.

Диверсантларга нисбатан Украина суди умрбод қамоқ жазоси бериши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина махсус кучлари темир йўл линиясини портлатмоқчи бўлган диверсантларни қўлга олди