date
views 260

Фермерлар Еврокомиссия биносига гўнг сепишди

Фермерлар Еврокомиссия биносига гўнг сепишди
Европада фермерларнинг норозилик акциялари давом этмоқда. 26 март куни Европа деҳқонлари яна Брюсселдаги Европа кварталида норозилик намойиши ўтказишди.

Юзлаб тракторлар квартални тўсиб қўйди. Фермерлар намойишни тинчитишга сафарбар қилинган полицияга лавлаги отишди, Еврокоммисия биноларига эса гўнг сепишди.

Полиция бунга жавобан кўздан ёш чиқарадиган газ ва сувсепар машинадан фойдаланди. Бу Белгиядаги йил бошидан буён ўтказилаётган учинчи йирик намойиш бўлди.

Европа фермерлари Украинадан божсиз кириб келаётган озиқ-овқат муҳсалотлари бозордаги нархни тушириб юбораётганидан норози. Шунингдек, улар Европа Иттифоқи давлатлари фермерлар учун кўплаб имтиёзларни бекор қилишини истамаяпти.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Фермерлар Еврокомиссия биносига гўнг сепишди